Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 40 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СОҲИБКОР МАҲАЛЛАСИДА ПАЛЛАХОНА СЕЛ ЙЎЛИНИ ТАЪМИРЛАШ ВА ҚИРҒОҚЛАРИНИ МУСТАҲКАМЛАШ ИШЛАРИ АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА

×

 2023-05-27 18:10:21    88

PDF юклаш
Чоп этиш


Соҳибкор маҳалласида Паллахона сел йўлини таъмирлаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш ишлари амалга оширилмоқда

Айтиш лозимки, туманимизда Президентимизнинг 408-сонли қарори асосида ҳудудлар инфратузилмасини янада ривожлантириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Биринчи сектор ҳудудидаги маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш учун 12 миллиард 570 миллион сўм маблағ йўналтирилган.

Амалга оширилаётган ишлар баробарида мазкур ҳудудда дарё қирғоқларини мустаҳкамлаш, сел йўлларини таъмирлаш, реконструкция қилиш ва янги сел йўллари барпо этишга оид амаллар бажарилаётир. Президентимизнинг 30 декабр 2022 йилдаги “2023 — 2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 465-сонли қарори асосида айни кунда Соҳибкор маҳалласидаги Паллахона сел йўлини таъмирлаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Маълумот учун: мазкур иншоотнинг таъмирлаш ишлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 декабрдаги 1009-сон қарори асосида Дастурга киртилган ва таъмирлаш ишларига 2 миллиард 090 миллион сўм маблағ йўналтирилган. Шунингдек, мазкур қарор асосида туманимизнинг Сариканда маҳалласидаги Ҳазрати Али сел йўлининг қурилиши, Демурсад маҳалла фуқаролар йиғинидаги Касмидон сел йўлини қайта таъмирланиши, Умбара қишлоғидаги Умбара-Чилги сел йўлини таъмирланиши, Соҳибкор» маҳалла фуқаролар йиғинидаги Соҳибкор янги сел йўлини қурилиши режага киритилган.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram