ТУМАН ТИББИЁТ БИРЛАШМАСИДАГИ МУАММОЛАР ТУМАН ҲОКИМИ ЎРИНБОСАРИ ТОМОНИДАН ЎРГАНИЛДИ
2023-05-27 18:07:29 151
Туман тиббиёт бирлашмасидаги муаммолар туман ҳокими ўринбосари томонидан ўрганилди
Республикамизда тиббиёт соҳасига берилаётган эътибор замирида халқимиз саломатлигини сақлаш, унинг ҳаётини асрашдек эзгу мақсад мужассам. Олис ҳудудлар, айниқса, Сўх туманида ҳам бугун халқимиз тиббиёт соҳасидаги ислоҳотлар самарасини яққол сезишаётир.
Туман тиббиёт бирлашмасида амалга оширилган кенг кўламли ишларни такрорламоқчи эмасмиз, фақат шуни таъкидлаш лозимки, соҳа вакиллари берилаётган барча эътиборга нисбатан масъулиятли бўлишлари ва яратиб берилган шароитларни асраб-авайлашлари лозим бўлади. Туман тиббиёт бирлашмасида олиб борилаётган ишларни кўздан кечирган туман ҳокими ўринбосари Илҳомжон Абдумажидов соҳадаги, тиббиёт бирлашмасидаги бўлимларнинг муаммо ва камчиликларини ҳам ўрганди.
Бирлашмадаги ички касалликлар бўлими, болалар бўлими, реанимация бўлими, жарроҳлик бўлими, тез тиббий ёрдам бўлими, туғруқхона комплекси мутасаддилари билан суҳбатлаган туман ҳокими ўринбосари аниқланган камчиликларни бартараф этишга доир тегишли кўрсатмалар берди. Аксарият камчиликлар жойида бартараф этилди ва муаммоли ҳолатлар бўйича аниқ руйихат тузиш ва туман ҳокимлигига ҳал этиш учун тақдим этиш вазифаси бирлашма раҳбариятига юклатилди.
Тиббиёт бирлашмасидаги тозалик ва озодаликка алоҳида эътиборли бўлиш, дори-дармонлар таъминотини белгиланган тартибда амалга оширишга доир топшириқлар берилди. Туғруқхона комплекси таъмирланаётгани боис, мазкур бўлим Соҳибкор маҳалла фуқароолар йиғинидаги тиббиёт бўлимига кўчирилгани маълум қилинди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram