САВОЛ БЕРИНГ, ЖАВОБ БЕРАМИЗ
2023-05-26 20:01:13 139
Савол беринг, жавоб берамиз
Савол: Меҳнат шартномасини тарафларнинг келишувига кўра бекор қилиш қайси тартибда амалга оширилади?
Жавоб: Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 157- моддаси талабларига кўра номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномаси, шунингдек муддатли меҳнат шартномаси исталган вақтда тарафларнинг келишувига кўра бекор қилиниши мумкин. Меҳнат шартномаси мазкур асос бўйича бекор қилинадиган сана ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан белгиланади.
Меҳнат шартномасини тарафларнинг келишувига кўра бекор қилиш меҳнат шартномасига доир қўшимча келишув билан ёзма шаклда расмийлаштирилади, унда меҳнат шартномаси бекор қилинадиган сана, қўшимча келишув тузилган сана ва тарафларнинг реквизитлари кўрсатилиши шарт.
Бунёджон Эназаров - Сўх тумани адлия бўлими бошлиғи
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram