ЁШ ПИЛЛАКОРНИНГ НИЯТИ - РЕЖАНИ ОРТИҒИ БИЛАН БАЖАРИШДАН ИБОРАТ
2023-05-26 20:00:22 152
Ёш пиллакорнинг нияти - режани ортиғи билан бажаришдан иборат
Айни кунда туманимизнинг 1-сектори ҳудудидаги пиллакорлар зиммаларига юклатилган масъулиятли вазифа – ипак қурти парваришлаш ва сифатли пилла териб олишни аъло даражада бажаришга астойдил ҳаракат қилишаётир. Жами бўлиб, “Озод” ширкати хўжалиги ижарачилари ва ҳудуддаги фермерларга бу йили 170 қутти ипак қурти берилган.
Туман ҳокими Қалъача маҳалласидаги пиллакорлар билан учрашди ва анча йилдан буён ушбу юмуш билан шуғулланаётган Муҳаррамхон Юлдошева хонадонида бўлди. Муҳаррамхон бу йили 19 грамм, яъне бир қутти ипак қурти олиб, Мавлудахон Ҳабибованинг бандлигини таъминлашга ҳам эришган.
- Ўтган йили ҳам ипак қурти парваришлаб, ноумид бўлмаганмиз. Бу йилги ҳосилимиздан ҳам умидимиз катта, 200 фоиз этиб режани бажариш ниятимиз бор, бунин учун пилла озуқаси мутасаддилар томонидан вақтида етказиб берилди, - дейди билан суҳбатда ёш пиллакор.
Пиллакорларга бир қатор имтиёзлар белгиланган ва ушбу имтиёзлардан самарали фойдаланилмоқда. Энг асосий имтиёз пиллакорлар учун ушбу юмушларига бир йиллик иш стажи расмийлаштирилади ва албатта бу пиллакорлар манфаатига қаратилгани билан ҳам аҳамиятлидир.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram