Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 90 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

"СЎНГГИ ҚЎНҒИРОҚ" ТАДБИРИ ЧЕККА ҲУДУДЛАРДА ҲАМ КАТТА ТАНТАНАГА АЙЛАНИБ КЕТДИ

×

 2023-05-25 16:40:53    98

PDF юклаш
Чоп этиш


"СЎНГГИ ҚЎНҒИРОҚ" ТАДБИРИ ЧЕККА ҲУДУДЛАРДА ҲАМ КАТТА ТАНТАНАГА АЙЛАНИБ КЕТДИ

"Сўнгги қўнғироқ" тадбири мактаб битирувчиларга нурли келажак сари берилган йўлланма сифатида баҳоланади. Бугун Сўх тумани таълим муассасаларида ҳам ушбу тадбир кўтаринки кайфият билан ўтказилди ва барчага бирдек қувонч бағишлади десак, муболаға қилмаган бўламиз.


Туман ҳокимлиги томонидан бириктирилган вакиллар иштирокидаги тадбирлар ҳам кўратинкилик билан ўтказилди. 25-сонли умумий ўрта таълим мактабида ўтказилган тадбирда Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгаши депутати, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди раиси Расулжо Мирсаидов иштирок этди.

Мактаб битирувчиларига тадбир бошида Президентимизнинг мамлакатимиз мактабларининг битирувчиларига йўллаган табриги ўқиб эшиттирилди. Тадбир давомида педагогик фаолиятида ўрнак бўлган ўқитувчилар ва фаол, фан олимпиадалари, китобхонлик танловларида ғолиб бўлган ўқувчилар ва битирувчиларга туман ҳокимлиги ва мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари тақдим этилди. Тадбир рўҳидан баҳраманд бўлган ўқувчилар ҳам ўзларининг дил сўзларини баён этдилар.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram