Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 23 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚАЕРЛАРДА ҲАШАРЛАР ЎТКАЗИШ ТАҚИҚЛАНАДИ?

×

 2023-05-25 16:39:40    155

PDF юклаш
Чоп этиш


Қаерларда ҳашарлар ўтказиш тақиқланади?

“Ўзбекистон республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Вазирлар Маҳкамасининг 349-сонли қарорига кўра, ҳашарлар қуйидаги шартларга риоя этилган ҳолда фақат ихтиёрий тарзда ташкил этилади ва ўтказилади:

умумхалқ ҳашарини ўтказиш тўғрисида фақат Президентнинг тегишли ҳужжати ёки Ҳукумат қарори бўлганда;

меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик нормаларига қатъий риоя этилган ҳолда;

жамоат ишлари, шу жумладан қурилиш-таъмирлаш ва қишлоқ хўжалиги ишларига мажбурий жалб этишга қатъий йўл қўйилмаган ҳолда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, иш ўринларини тартибга келтириш.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фақат тегишли маҳалла ҳудудида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, болалар ва спорт майдонларини жиҳозлаш, моддий-маданий мерос объектларини зарур ҳолатда сақлаш, қабристонларни қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ҳамда зарур ҳолатда сақлаш ишларида аҳолининг ихтиёрий иштирок этишини ташкил этади.

Шунингдек, қуйидаги жойларда ҳашарлар ва бошқа ишларни ўтказиш тақиқланади:

автомобил йўлларида;

ҳаракатланиш тиғиз бўлган кўчаларда;

сув объектлари, қирғоқбўйи ҳудудлар ва зоналарда;

қурилиш майдонларида;

бино ва иншоотлар томларида;

хавфли ишлаб чиқариш объектларида;

инсонларнинг ҳаётига ёки соғлиғига хавф туғилиши юзага келиши мумкин бўлган бошқа жойларда.

Шохрух Собиров - Риштон туман адлия бўлими инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлинмаси бош маслаҳатчиси



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram