Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 238 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

100 БИЛАН ЮЗЛАШГАН САЛОМАТХОН-МОМОГА СОВҒАЛАР ТАҚДИМ ЭТИЛДИ

×

 2023-05-24 10:57:01    97

PDF юклаш
Чоп этиш


100 билан юзлашган Саломатхон-момога совғалар тақдим этилди

Ҳушёр маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Саломатхон-момо Ашўрова юз баҳорни қаршилаган нуронийларимиздан. Момо айни дамда юзлаб невара-эвара ва чеваралар оғўшида қарилик гаштини сурмоқдалар.

- Бошимиздан ўтган кунларимизни, меҳнату-машаққатларни айтиб берсам, кунларни тунларга улашга тўғри келади... Бизнинг бошимиздан ўтган кунлар бугунги авлод учун мисли афсона-эртак. Ўткан кунлар эртаклигича қолаверсин ва илойим болаларимизнинг бугунги бахтли ҳаётига асло кўз тегмасин, осмонимиз мусаффо, бахтимиз бутун ва шундай ҳаётни яратиб бераётган раҳбарларимизнинг боши тошдан бўлсин, - дея дуога қўл очади момо.

Албатта, бундай инсонларнинг дуойи хайрига муваффақ бўлиш ҳар кимнинг бахти. Онахонни зиёрат қилган туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев ва 3-сектор раҳбари, ички ишлар бўлими бошлиғи Қосимжон Раҳимбердиев Саломатхон-момога вилоятимизда ўтказилган “Оналарга эҳтиром” фестивалининг I-даражали дипломини эсдалик ва қимматбаҳо совғалар билан тақдим этдилар.

Сўх тумани ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Мадинахон Сафарованинг сўзларига кўра, Саломатхон-момога фестивал доирасида музлатгич ҳам ҳадя этилди. Берилаётган эътибор инсон қадри юксаклигидан нишона эмасми?

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram