ЁШЛАР БИЛАН ИНДИВИДУАЛ ИШЛАШ ТИЗИМИ: АМАЛИЁТ ВА САМАРАДОРЛИК
2023-05-24 10:43:55 197
Ёшлар билан индивидуал ишлаш тизими: амалиёт ва самарадорлик
Сариканда маҳалла фуқаролар йиғинида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2023-йил 11-апрел куни ўтказилган видеоселектор йиғилишидаги берилган топшириқларига асосан “Ёшлар билан индивидуал ишлаш тизими самарадорлигини янада ошириш” мавзусида ўқув-семинари бўлиб ўтди.
Унда Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими масъул ходимлари, туман ички ишлар бўлими, тумандаги миллий гвардия бўлими, туман тиббиёт бўлими, хотин-қизлар фаоллари ва ёшлар етакчилари иштирок этишди.
- Ўқув-семинарни ташкил этишдан асосий мақсад, оғир тоифадаги ёшлар билан ишлаш, уларнинг аниқланган муаммоларини ҳал этиш бўйича намунали “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш ҳамда уни амалга ошириш механизмлари бўйича тегишли кўникмаларни шакллантиришдан иборат, - дейди Сариканда маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси Додоҳайит Ҳасанов.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram