АЙРИМ ТУМАНЛАРДА КИЧИК ТАДБИРКОРЛАРГА КРЕДИТЛАР БЎЙИЧА КОМПЕНСАЦИЯ БЕРИЛАДИ
2023-05-23 18:00:43 128
Айрим туманларда кичик тадбиркорларга кредитлар бўйича компенсация берилади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 30-декабрда қабул қилинган “Республика ҳудудларини тоифаларга ажратиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг табақалаштирилган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-287-сон фармонига кўра, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан, умумий белгиланган шартлар доирасида 4 ва 5-тоифа туманларидаги кичик тадбиркорларга қуйидагилар тақдим этилиши белгиланган:
тижорат банкларининг кредит ва лизинглари бўйича унинг асосий ставкадан ошган, бироқ Марказий банк асосий ставкасининг 40 фоизидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун компенсация;
тижорат банклари кредитларининг 75 фоизигача, бироқ умумий қиймати 2,5 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда кафиллик.
Шохрух Собиров - Риштон туман адлия бўлими инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлинмаси бош маслаҳатчиси
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram