Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 304 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТАНҚИДИЙ РУҲДА БЎЛИБ ЎТГАН ОЧИҚ МУЛОҚОТДА МУТАСДДИЛАРГА ҚАТЪИЙ КЎРСАТМАЛАР БЕРИЛДИ

×

 2023-05-23 17:26:21    89

PDF юклаш
Чоп этиш


Танқидий руҳда бўлиб ўтган очиқ мулоқотда мутасддиларга қатъий кўрсатмалар берилди

Бугун туман маданият марказининг мажлислар залида туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев бошчилигида очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Танқидий-таҳлилий тарзда бўлиб ўтган мазкур тадбирда туман ҳокими ўринбосарлари, корхона-ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, ҳоким ёрдамчилари иштирок этди.

Тадбирни очиб берган туман ҳокими даставвал, тумандаги умумий ўрта таълим мактабларида «Илмни қадрланг, илмга интилинг!» шиори остида ташкил этиладиган “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларига тайёргарлик кўриш бўйича олиб борилаётган ишларни таҳлил этди. Туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими раҳбариятига мазкур тадбиларни юқори савияда ва белгиланган тартибда ўтказилишини таъминлаш, тадбирларни ўтказилишида бепарволик ва масъулиятсизликка йўл қўймаслик юзасидан қатъий кўрсатмалар берди.

Бу бўйича туман ички ишлар бўлими бошлиғи Қосимжон Раҳимбердиев ҳам сўзга чиқиб, тадбирларни ҳамкорликда ва қатъий назорат остида ўтказилишини таъминлашни қайд этиб ўтди. Охирги йилларда бундай тадбирларда юзага келган нохуш ҳолатлар ҳар биримизни огоҳлик ва ҳушёрликка чақириши таъкидлаб ўтилди.

Очиқ мулоқот жараёнида туманимизда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23 ноябр 2021 йилдаги 20-сонли ва давлатимиз раҳбари томонидан 10 сентябр 2022 йилда имзоланган 373-сонли қарорлари асосида олиб борилаётган ишлар аҳволи муҳокама этилди. Мазкур қарорлар асосида аҳолини иш билан таъминлаш ва уларга қўшимча даромад манбаи яратиш мақсадида деҳқон хўжаликлари ташкил этиш учун ер майдонлари берилган, бироқ баъзи бир сабабларга кўра, туманда ушбу йўналишдаги ишлар охирига етказилмаган ёхуд аҳолининг эътирозларига сабаб бўлмоқда.

Мазкур қарорлар ижросида йўл қўйган хато ва камчиликларни бартараф этиш ва лоқайдликка йўл қўйган тегишли идора ва ташкилотлар раҳбарларига қонун доирасида чора кўриш бўйича қатъий кўрсатмалар берилди. Агар ҳар бир мутасадди раҳбар “Қонун устувор, жазо муқаррар”лигини ҳис этиб фаолият олиб борса, қарорлар ижросини таъминлаган ва халқимзнинг розилигига эришган бўлар эди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram