Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 99 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ДАРЁ ҚИРҒОҚЛАРИНИ МУСТАҲКАМЛАШГА САЛКАМ 10 МИЛЛИАРД СЎМ МАБЛАҒ ЙЎНАЛТИРИЛГАН

×

 2023-05-23 17:23:08    93

PDF юклаш
Чоп этиш


Дарё қирғоқларини мустаҳкамлашга салкам 10 миллиард сўм маблағ йўналтирилган

Айни кунда Президентимизнинг 25 октябрь 2022 йилдаги 408-сонли “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан Сўх туманида ҳам кенг кўламли бунёдкорлик, ободонлаштириш ва қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб бориляпти. Қарорга биноан Сўх дарёси ўзанидаги ҳудудларни табиий офат – сув тошқини ва селдан сақлаш мақсадида дарё қирғоқларини мустаҳкамлашга қаратилган ишлар олиб борилмоқда.

Айни кунда Ленбур ва Ғазнов маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида мазкур ишлар жадалик билан олиб борилмоқда. Ленбур маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 2,5 километр масофадаги дарё қирғоқларини мустаҳкамлаш ишларига махсус техника ва куч сафарбар этилган. Айтиш лозимки, дарё қирғоқларини мустаҳкамлаш маҳалла аҳолиси учн янги ерларни очилишига ҳам кўмаклашади.

Ғазнов маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида эса, қарийб 3 километрдаги масофада қирғоқларни мустаҳкамлаш ишлари олиб борилаётир. Иккита объектга жами бўлиб 9 миллиард 700 миллион сўм маблағ йўналтирилган.

Дарё қирғоқларини мустаҳкамлаш натижасида Ленбур маҳалла фуқаролар йиғинида 200 гектар қишлоқ хужалиги боғ ва ер майдонларини сел ва тошқинлардан ҳимоя қилинади. Бу кўрсатгич Ғазнов маҳалла фуқаролар йиғинида 160 гектарни ташкил этади ва бу албатта фуқароларимизни даромад олишларига асосий омил бўлиб хизмат қилади.  

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram