Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 79 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ФУҚАРОЛАРИМИЗГА “САХОВАТ ВА КЎМАК” ЖАМҒАРМАСИ ҲИСОБИДАН БЕПУЛ ТИББИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИЛМОҚДА

×

 2023-05-23 17:16:01    173

PDF юклаш
Чоп этиш


Фуқароларимизга “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан бепул тиббий ёрдам кўрсатилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сўх тумани Халқ қабулхонасида ва ҳудудларда ташкил этиладиган сайёр қабулларда фуқаролар томонидан тиббий ёрдам юзасидан кўмаклашиш каби масалалар кўпчиликни ташкил этади. Туман ҳокимининг бевосита ташаббуси ва амалий кўмаги туфайли бир гуруҳ тумандошларимизга тиббий ёрдамлар кўрсатилди, мурожаатчиларнинг асосий қисми даволаниш учун вилоят тиббиёт бирлашмалари ва сиҳатгоҳларга ҳам юборилган.

Айтиш лозимки, айнан табобат ёхуд жарроҳлик амалиёти ўтказишда туман “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг “Саховат ва кўмак” жамғармасидан ҳам моддий ёрдамлар кўрсатилди. Туман “Маҳалла” хайрия жамоат фонди раиси Расулжон Мирсаидовнинг сўзларига кўра, айни кунда келиб тушган мурожаатларни ўрганиб туман ҳокимлиги, туман тиббиёт бирлашмаси ва вилоят соғлиқни бошқармаси ҳамкорлигида 20 нафар фуқароларимиз вилоят шифохоналариига даволаниш учун юборилган.

Шулардан 2 нафар жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун тайерланмокда, 3 нафари амбулатор даволанишда ва 17 нафари турли бўлимларда бепул даволанмоқда. Эслатиб ўтамиз, жарроҳлик амалиёти учун ўтказиладиган пул маблағлари Халқ депутатлари туман Кенгаши қарори асосида амадга оширилади.          

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram