САВОЛ БЕРИНГ, ЖАВОБ БЕРАМИЗ
2023-05-20 18:01:11 122
Савол беринг, жавоб берамиз
Савол: Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясига асосан Конституцияга ўзгартириш тартиби хақида маълумот берсангиз
Жавоб: Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини олтинчи бўлими 154 моддасида “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисмидан иборат кўпчилиги томонидан қабул қилинган конституциявий қонун ёки Ўзбекистон Республикасининг референдуми билан киритилади.
Ушбу Конституция 1-моддасининг ва ушбу модда иккинчи қисмининг қоидалари қайта кўриб чиқилиши мумкин эмас.
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги конституциявий қонунда унинг нормаларини, шунингдек Конституциянинг нормаларини қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари назарда тутилиши мумкин” деб белгиланган ҳамда 155-моддасида “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси тегишли таклиф киритилгандан кейин олти ой мобайнида Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида кенг ва ҳар тарафлама муҳокамани ҳисобга олган ҳолда конституциявий қонун қабул қилиши мумкин. Агар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Конституцияни ўзгартириш тўғрисидаги таклифни рад этса, таклиф бир йил ўтгандан кейингина қайта киритилиши мумкин” деб белгиланган.
Ўктамжон Эргашев - Сўх туман адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram