СЎХЛИК ДЕПУТАТ МУРОЖААТИ БОШ ВАЗИР ЎРИНБОСАРИ НАЗОРАТИДА ЭКАНЛИГИДАН МАМНУН
2023-05-20 17:13:08 112
Сўхлик депутат мурожаати Бош вазир ўринбосари назоратида эканлигидан мамнун
Сўх туманига келган Бош вазир ўринбосари Ачилбай Раматов мавжуд муаммолар, Президент қарорининг ижроси бўйича ўрганишлар олиб борди.
Туманда бўлиб ўтган фаоллар йиғилишида Бош вазир ўринбосари Сўх туманида сув муаммоси ўз ечимини топмаётгани ҳақида гапириб, ижтимоий тармоқ орқали депутат Субҳонали Нишоновнинг қилинган мурожаатига алоҳида тўхталиб ўтди.
Ушбу масала бўйича сўхлик депутат билан гаплашиб, масалага ойдинлик киритган Ачилбай Раматов тегишли вазирлик ва идораларга ичимлик суви масаласини бартараф этиш, ушбу ишларни зиммасига олган масъулияти чекланган жамиятни прокуратура назоратга олишини, Президент қарори сўзсиз бажаралиши айтди.
- Президентимиз томонидан берилаётган эътибор туфайли бугун Сўх тумани жаннатмакон гўшага айланиб бормоқда. Бизнинг мурожаатимиз ҳам эътиборда эканлигидан мамнунмиз ва Президентимиз бошчилигида янги Ўзбекистон қурилиши йўлида бор маҳорат ва кучимизни бериб ишлашга доимо тайёрмиз, - дейди депутат.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram