Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 240 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ДЕПУТАТ ОРЗУСИ УШАЛАДИГАН БЎЛДИ

×

 2023-05-20 16:59:29    99

PDF юклаш
Чоп этиш


Депутат орзуси ушаладиган бўлди

Республикамизда мактабгача ва мактаб таълими тизимига берилаётган эътибор ҳудудларда ҳам ушбу муассасаларга бўлган иштиёқни ҳам кучайтирмоқда. Яратилаётган шароитлар туфайли бугун туманимизда мактабгача таълим муассасаларга болалар қамровини кескин ошиб кетишига омил бўлаётир.

Охирги икки йилда туманда мактабгача таълим ташкилотларига бўлган қамров фоизи 35 дан 75 гача кўтарилди. Болалар қамровининг икки маротабага ортиши соҳада олиб борилаётган амалий ишларга ҳам боғлиқ албатта.

Бироқ, туманимизда мактабгача таълим муассасаларига бўлган эҳтиёж ҳаргиз сусайгани йўқ. Чашма маҳалла фуқаролар йиғинида мактабгача таълим муассасаси ташкил этиш ушбу ҳудуд аҳолиснинг азалий орзуси ҳисобланади. Айниқса, ушбу орзу ва ният Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгаши Камолиддин Азизовни ҳеч тинч қўймади.

Республика Олий Мажлиси Сенатигача ушбу масалада мурожаат этган депутат орзуси ушалмоқда. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ачилбай Раматов раислигида бўлиб ўтган фаоллар йиғилишида ушбу масалага алоҳида эътибор қаратилди ва мазкур эътибор доирасида Чашма маҳалласида 300 нафар болажонларга мўлжалланган янги давлат мактабгача таълим муассасаси қурилади.

 - Халқ вакилларининг мурожаати эътиборга олинишини яхши билардим. Ўзимни бугун бахтиёр ҳис этаяпман. Чунки баркамол авлод келажагини ўйлаб қилган ҳаракатларимиз давлат раҳбари эътибори асосида ўз баракотини бермоқда. Берилган эътибор учун ўзимнинг чексиз миннатдорчилгимни билдираман, - дейди орзуси ушалган депутат Камолиддин Азизов.

Дарҳақиқат, давлатимиз раҳбари эътибори асосида Сўх туманида мисли кўрилмаган ишлар амалга оширилди. Бизлар бўлаётган барча ишларга хайриҳоҳ бўлмоғимиз ва ислоҳотлар жараёнининг бевосита иштирокчиси бўлишимиз лозим.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram