ВАЗИР ЎРИНБОСАРИ МАКТАБДА БЎЛДИ
2023-05-20 16:58:11 145
Вазир ўринбосари мактабда бўлди
Кеча Республика марказидан туманимизга ташриф буюрган вазирликлар вакиллари тумандаги соҳалар вакиллари билан ўз соҳасига дахлдор муаммо ва камчиликларни жойларда манзилли ўрганишди. Чумоқча маҳалла фуқаролар йиғинидаги 8-сонли умумий ўрта таълим мактабида бўлган Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари
Темуржон Қаландарович Комилов мактаб педагогик жамоаси билан учрашди.
Вазир ўринбосари мактабда олиб борилаётган ишларни кўздан кечирди. Мактаб педагогик жамоасининг қўшимча бино қурлиши ҳақидаги муроажаатлари инобатга олиниши, ушбу муаммо вазирлик доирасига етказилиши ва янги ўқув йилига манзилли дастурга киртилишини таъминланиши бўйича ўз фикрини билдирган вазир ўринбосари туман таълим муассасаларида ишларни самарали йўлга қўйиш юзасидан Фарғона Вилояти мактабгача ва мактаб бошқармаси бошлиғи Шерзод Долимов ва туман мактабгача ва мактаб бўлими мудири Гулнозахон Усмоноваларга қатъий топшириқлар берди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram