Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 229 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИ ЎРИНБОСАРИ АҲОЛИ БИЛАН УЧРАШДИ ВА МУАММОЛАРИНИ ЎРГАНДИ

×

 2023-05-20 16:56:59    106

PDF юклаш
Чоп этиш


Сув хўжалиги вазири ўринбосари аҳоли билан учрашди ва муаммоларини ўрганди

Айни кунда туманимизда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири ўринбосари – Сув хўжалигида капитал қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш агентлиги бош директори Дилшоджон Акмалдинович Ходжиахмедов туман маҳаллаларида бўлиб, аҳоли билан учрашмоқда. Учрашувлар жараёнида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири биринчи ўринбосари томонидан берилган топшириқларни бажарилишини таъминлаш мақсадида аҳолини қийнаётган муаммолар ўрганилмоқда.

Қизилқиёқ маҳалла фуқаролар йиғинида бўлган Сув хўжалиги вазири ўринбосари туман ҳокими ва мутасадди соҳалар вакиллари ҳамроҳлигида ушбу маҳалла фуқаролари билан учрашди. Мазкур маҳаллада аҳолини қийнаётган энг долзарб ва асосий муаммо сув таъминоти ҳисобланади.

Аҳоли тоза ичимлик сувини маҳалла ҳудудларида барпо этилган ҳовузлардан олиб истеъмол қилишади. Вазир ўринбосари маҳалалда барпо этилган ичимлик суви тик қудуғи ва сув таъминотига доир бажарилган ишларни кўздан кечирди. Қайроқ сув насос станциясидаги бугунги ишлар ҳам кўдан кечирилди.

Қизилқиёқ маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида суғориш суви тортиш ишларига Президентимизнинг 408-сонли қарори асосида 1 миллиард 627 миллион сўм маблағ йўналтирилган ва ушбу ишларнинг бажарилишини вазир ўринбосари ўз назоратига олишини қайд этди. Аҳолининг муаммолар юзасидан қилинган мурложаатлари ҳам ижобий ҳал этилиши таъкидланди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram