АҲОЛИНИ СУВ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ИШЛАРИ ТЎЛИҚ ОХИРИГА ЕТКАЗИЛАДИ
2023-05-20 16:55:22 141
Аҳолини сув билан таъминлаш ишлари тўлиқ охирига етказилади
Президентимизнинг 2020 йил 8 августдаги “2020-2021 йилларда Фарғона вилоятининг Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 4798-сонли қарори асосида тумандаги 17 та маҳаллалар аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш кўрсатиб ўтилган. Қарорга кўра мазкур маҳаллалар ҳудудида яшовчи 59 минг нафар аҳолини ичимлик сув билан таъминлаш мақсадида 274 км ичимлик сув тармоғи тортиш ва 30 та ичимлик сув иншооти қуриш ва реконструкция қилиш режалаштирилган.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Ачилбай Раматов Сўх туманига қилган ташрифи давомида туманда ушбу йўналишда амалга оширилган ишларни кўздан кечириш мақсадида вазирликлар вакиллари ва ушбу соҳа намояндалари билан ҳудудларга чиқиб, сув таъминотига бириктирилган “Янги авлод қурилиш инвест” МЧЖ раҳбарияти билан ушбу масалани атрофлича таҳлил қилди.
Президентимизнинг 4798-сонли қарори асосида аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш ишлари ҳали охиригача етказилмаган. Барча маҳалла фуқаролар йиғинларида ичимлик суви тармоғи тортилган, бироқ сув хонадонларга кириб бормаган.
Аҳолининг ҳақли равишдаги эътирозларига сабаб бўлаётган бу ҳолатларга “Янги авлод қурилиш инвест” МЧЖ раҳбарияти Бош вазир ўринбосарига маълумот берди. Туманнинг “Обиширсой” мавзесида қурилган ичимлик суви иншоотини кўздан кечирган Ачилбай Раматов соҳадаги ишларни сифатли қилиб бажариш ва Президент қарорида кўрсатилган бандларни тўлиқ бажарилиши юзасидан МЧЖ раҳбариятига қатъий кўрсатма ва топшириқлар берди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram