Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 61 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТУМАННИНГ БАРЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА “ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ МАЪРИФАТЛИ ЁШЛАРИ” ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

×

 2023-05-20 16:53:41    146

PDF юклаш
Чоп этиш


Туманнинг барча таълим муассасаларида “Янги Ўзбекистоннинг маърифатли ёшлари” тадбирлари ўтказилмоқда

Вилоятимиз барча шаҳар ва туманларида бўлгани каби Сўх туманида ҳам “Янги Ўзбекистоннинг маърифатли ёшлари” шиори остида маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда. Республика маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими ташаббуси билан ўтказилаётган тадбир туманимизнинг Гулистон маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилди.

Туман ҳокимлиги, маънавият ва маърифат маркази ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур тадбирда уюшмаган ёшлар, 9-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари ва педагогик жамоаси, маҳалла аҳли иштирок этди. Тадбирда иштирок этган туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев маҳалла ёшларини унутилмас тадбир билан табриклаб, бундай маънавий-маърифий учрашувларни мунтазам ташкил этиш ёшлар дунёқарашини кенгайтиришга хизмат қилишини қайд этди.

Туман маънавият ва маърифат маркази раҳбари Гулшанжон Ибрагимовнинг сўзларига кўра, тумандаги тадбирлар асосан "Гулхан атрофида шеърхонлик базми" мавзусида ўтказилаётир. Ташкил этилаётган бу тадбирларда ёшларнинг истеъдод ва маҳорати синовдан ўтказилиб рағбатлантирилмоқда.

Бу тадбирларни ўтказишдан асосий мақсад ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил қилиш, янги-янги истеъдод ва иқтидор эгаларини аниқлаш, ўқувчиларни китобхонликга жалб қилиш ҳамда уларнинг келажакдаги орзуларига қанот бағишлашдан иборат. Тадбирда ўқувчилар нафақат шоирларимиз, балки ўзларининг ижодларидан намуналар келтириб, қатнашчиларда катта таасуротлар қолдирдилар.

Ушбу тадбирни юқори савияда ташкил этганлиги ва фаол иштироки учун мактаб жамоасига маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси томонидан 200 дона янги бадиий адабиётлар совға этилиши айтилди. Ўтказилган маънавий-маърифий тадбирга 200-нафар ўқувчилар ва маҳалла ёшлари жалб қилинди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram