Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 95 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ПИЛЛАКОРЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНМОҚДА

×

 2023-05-20 16:50:46    105

PDF юклаш
Чоп этиш


Пиллакорлар ҳолидан хабар олинмоқда

Айни кунда туманимизда қишлоқ хўжалигининг биринчи ҳосили – пилла етиштириш мақсадида ипак қурти парваришлаш ишлари авж олган. Ушбу йўналишда соҳада ўзига хос тажрибага эга бўлган ва шунинг баробарида ўзинининг синов муддатини ўтаётган пиллакорлар астойдил ҳаракат қилишаётир.

Сўх тумани ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Мадинахон Сафарованинг сўзларига кўра, туманимизда “Аёллар дафтари” даги хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида уларга, яъни пилла етиштириш истагида бўлган аёлларга ипак қурти берилган. Қонунчиликка кўра, ипак қурти парвариши билан шуғулланган хотин-қизлар бир йиллик иш стажига эга бўлишади.

Тул маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, “Аёллар дафтари” руйиҳатида турадиган Холидахон Юлдошева ва Мақбулхон Соҳибназаровалар ҳам бу йили 2 қутидан ипак қурти олишган. Туман ҳокимлиги оила ва хотин-қизлар бўлими вакиллари ушбу пиллакорлар хонадонида бўлдилдар.

Пиллакор аёллар ҳолидан хабар олган ҳокимлик вакиллари албатта уларга берилаётган эътибор ва пилла озуқасини етказиб бериш бўйича суҳбатладилар. – Пиллачиликнинг ўзига хос машаққати бор, бироқ, биз энди ишсиз эмасмиз ва бир йиллик иш стажимиз ҳам бўлади ва бундан мамнунмиз, - дейди пиллакорлар.

Маълумот учун: туманда фаолият кўрсатаётган ширкат ва фермер хўжаликлари томонидан 2023 йил пилла ҳосили учун жами 663 қути ипак қурти парвариш қилиниб, 38 тонна пилла хом ашёси топшириш режаси белгилаб берилган. Бугунги кунда жами “Озод” ширкат хўжалиги ҳудудига 170 қути ипак қурти апрваришлаш учун берилган ва айни кунда ипак қурти парвариши давом этяпти.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram