Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 88 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МУРОЖААТЛАР ИЖОБИЙ ҲАЛ ЭТИЛМОҚДА

×

 2023-05-20 16:49:20    110

PDF юклаш
Чоп этиш


Мурожаатлар ижобий ҳал этилмоқда

Жамиятда адашган инсонларни тўғри йўлга солиш, уларга ҳар доим эътиборли бўлиш ва моддий рағбатлантириш вазифалари жойларда ташкил этилган ижтимоий кўникма марказлари зиммасига юклатилган. Сўх туманида ушбу тизими орқали адашган фуқароларни қўллаб-қуватлашга доир арзирли ишлар амалга оширилди ва оширилиб келинмоқда.

Туман ҳокимлиги ҳузуридаги ижтимоий кўникма маркази, Ёшлар ишлари агентлиги  ҳамда “Маҳалла” жамғармаси ҳамкорлигида жазо муддатини ўтаб қайтган Далержон Сафаровга моддий ёрдам кўрсатилди. Шунингдек ушбу фуқарога қайта жиноят содир этмаслиги учун маҳалла фаоллари, 25-сонли умумий ўрта мактаб ўқитувчиси ва профилактика инспекторини тарбиячи-мураббий этиб тайинланди.

Туман ижтмиоий кўникма маркази бош мутахассиси Нишонали Ибрагимовнинг сўзларига кўра, фуқаро Далержон Зойиджонович Сафаров моддий ёрдам сўраб мурожаат этган. Мурожаат юзасидан туман ҳокимининг биринчи ўринбосари, комиссия раиси Илҳомжон Тожибоев, туман ҳокимлиги ҳузуридаги ижтимоий куникма комиссия аъзолари ҳамда туман “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳамкорлигида фуқаронинг шароити ҳар томонлама ўрганилиб, суҳбат ўтказилди.

Комиссия хулосасига биноан, оилали, 1 нафар фарзанди бор ушбу фуқарога энг кам ойлик иш ҳақининг 4,5 баробари яъни 1 350 000 сўм миқдорда моддий ёрдам кўрсатилди. Фуқаро давлатимиз раҳбари томонидан берилаётган эътибор учун ўз миннатдорчилигини билдирди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram