Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 85 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ПРЕЗИДЕНТИМИЗНИНГ 408-СОНЛИ ҚАРОРИ АСОСИДА ТУМАН МАҲАЛЛАЛАРИНИ ОБОДОНЛАШТИРИЛИШГА 29 МИЛЛИАРД 970 МИЛЛИОН СЎМ МАБЛАҒ ЙЎНАЛТИРИЛГАН

×

 2023-05-20 16:48:10    115

PDF юклаш
Чоп этиш


Президентимизнинг 408-сонли қарори асосида туман маҳаллаларини ободонлаштирилишга 29 миллиард 970 миллион сўм маблағ йўналтирилган

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023-йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 408-сонли қарори асосида Сўх туманда ҳам кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Туман секторлар кесимида қўйидаги ишлар амалга оширилди:

1-сектор худудидаги Тул маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 2,1 километр, Соҳибкор маҳаласи ҳудудидаги 3,5 километр ички кўчаларини бетонлаштириш ва астфальтлаштириш учун 2 миллиард 870 миллион сўм маблағ йўналтирилган бўлиб, бугунги кунда дастурдаги ишлар тўлиқ якунланди. Ундан ташқари Ғазнов ва Ленбург маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудидаги дарё қирғоқларни мустаҳкамлашга 9 миллиард 700 миллион сўм  маблағ ажратилган бўлиб, бугунги кунда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Жами 4 та маҳалла фуқаролар йиғинига 12 миллиард 570 миллион сўм маблағ йўналтирилди.

2-сектор    ҳудудидаги Ровон маҳалла фуқаролар йиғинида 3,1 километр (2 миллиард 300 миллмон сўм), Қалъа маҳалласида 3,5 километр (1 миллиард 146 миллион сўм), Навобод маҳалласи ҳудудидаги 3,5 километр (1 миллиард 304 миллион сўм), Сариканда маҳалласида 8,6 километр (2 миллиард 853 миллион сўм), Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғинида 7 километр (1 миллиард 727 миллион сўм), Сарибозорча маҳалла фуқаролар йиғинида 3,1 километр (1 миллиард 960 миллион сўм) ички кўчаларини астфальтлаштириш учун жами 11 миллиард 290 миллион сўм маблағ ажратилган бўлиб, бугунги кунда Қалъа маҳалла ҳудудидаги ички кўчаларнинг таъмирланиши тўлиқ якунланган ва қолган маҳаллаларда қурилиш ишлари давом этмоқда.

Мазкур маҳаллаларнинг ободонлаштирилишига 11 миллиард 290 миллион сўм маблағ йўналтирилди.

3-сектор    ҳудудидаги Ҳушёр маҳалласи ҳудудидаги 5 километр ички кўчаларини астфальтлаштириш учун жами 1 миллиард 604 миллион сўм маблағ ажратилган бўлиб, бугунги кунда асфальтлаштириш ишлари тўлиқ охирига етказилган.

Ундан ташқари Қизилқиёқ маҳалла фуқаролар йиғини аҳолисини суғориш суви билан таъминлаш учун янги тармоқ тортиш ва сув насосини таъмирлашга 1 миллиард 627 миллион сўм маблағ ажратилган бўлиб бугунги кунда қурилиш-таъмирлаш ишлари 75 фоизга бажарилди.

Жами 3-сектордаги 2 та маҳаллага 3 миллиард 231 миллион сўм маблағ йўналтирилди.

4-сектор    ҳудудидаги Мулгон маҳалла фуқаролар йиғинида 2,3 километр (842 миллион сўм), Демурсад маҳалласида 6 километр (2 миллиард 42 миллион сўм ), ушбу ҳудудидаги ички кўчаларини астфальтлаштириш учун жами 2 миллиард 884 миллион сўм маблағ ажратилган бўлиб, бугунги кунда Мулгон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги ички кўчалар тулиқ якунланиб, Демурсад маҳалласи ҳудудида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Ундан ташқари Гулистон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги электр таъминотини яхшилаш учун 6,6 километр янги тармоқ тортиш ва 2 дона трансформатор ўрнатиш (970 миллион сўм) режалаштирилган булиб бугунги кунда қурилиш-таъмирлаш ишлари 95 фоизга бажарилди.

Жами ушбу сектордаги 3 та маҳалла фуқаролар йийғинига йўналтирилган маблағ миқдори 3 миллиард 854 миллион сўмни ташкил этади.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram