Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 46 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЯНГИ КОНСТИТУЦИЯ. 10 ТА АСОСИЙ ЎЗГАРИШ

×

 2023-05-19 20:26:47    155

PDF юклаш
Чоп этиш


Янги Конституция. 10 та асосий ўзгариш

Қонунчилик палатаси қонунлар бўйича қўшимча ваколатга эга бўлди. Унга кўра, эндиликда Сенат қонунни маъқуллаш ёки рад этиш тўғрисида 60 кун ичида қарор қабул қилмаса, Қонунчилик палатаси қонунни президентга юборади. Қонунларнинг президент томонидан имзоланиши ва эълон қилиниши учун белгиланган муддат 30 кундан 60 кунга узайтирилди. Президент томонидан қайтарилган қонун парламент палаталари томонидан яна қабул қилинган тақдирда, президентнинг бу қонунни имзолаш ва эълон қилиш муддати ўзгаришсиз (14 кун) қолдирилди.

Президент муддатидан илгари президент сайловини тайинлашга ҳақли экани белгиланди. Бундан ташқари, Қонунчилик палатаси ва Сенатга палата аъзоларининг камида учдан икки қисмининг овози билан ўзини ўзи тарқатиб юбориш ваколати берилди. Шунингдек, жиддий воқеалар рўй берганида, икки палата қўшма қарор қабул қилган ҳолда парламент текшируви ўтказиши мумкинлиги кўрсатилди.

Судялар муайян ишлар бўйича ҳисобдор бўлмайди. Конституцияга қўшилган бу норма бўйича ҳам ҳуқуқий шарҳга зарурат бор. “Судлар тўғрисида”ги қонунда “ҳисобдор” тушунчаси учрамайди. Судяларнинг ўзлари чиқарган қарорлари бўйича ҳисобдор бўлмаслиги одил судловни таъминлашга қандай таъсир қилиши – изоҳталаб ҳолат, бизнингча.

Конституциявий суд судялари 10 йил муддатга сайланади ва қайта сайланиши мумкин бўлмайди. Аввалги тартибга кўра, бу муддат биринчи марта сайланганида 5 йил, кейингисида 10 йил эди.

Айни бир шахс сурункасига икки мартадан ортиқ лавозимни эгаллаши мумкин эмаслиги ҳақидаги қоида, президентдан ташқари, Сенат раиси, Қонунчилик палатаси спикери, Олий суд раиси ва ўринбосари, Судьялар олий кенгашининг раиси ва ўринбосари, Марказий сайлов комиссияси раиси ҳамда бош прокурорга нисбатан ҳам татбиқ этилмоқда. Ҳокимлар ва кенгашлар раислари бўйича эса бу қоида сурункасига икки мартадан ортиқ айнан битта вилоят, туман ёки шаҳарда ҳоким ёки кенгаш раиси бўлишни чеклайди; яъни бир шахс сурункасига икки мартадан ортиқ турли ҳудудларда ҳоким ёки кенгаш раиси бўлиши мумкин.

Референдумда қабул қилинган қонуннинг 7-моддаси билан, барча даражадаги давлат мансабдорларининг айни пайтга қадар эгаллаб келган муддатлари ноллаштирилди. Улар лавозимларини эгаллаб келаётганининг сурункали муддатлари сонидан қатъи назар, бошқа фуқаролар билан тенг равишда худди шу лавозимларга сайланиш ва тайинланишга ҳақли, деб белгиланди.

И.Мадаминов - Сўх туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram