Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 83 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

БОШ ВАЗИР ЎРИНБОСАРИ АЧИЛБАЙ РАМАТОВ СЎХ ТУМАНИДА БЎЛДИ

×

 2023-05-19 20:20:04    102

PDF юклаш
Чоп этиш


БОШ ВАЗИР ЎРИНБОСАРИ АЧИЛБАЙ РАМАТОВ СЎХ ТУМАНИДА БЎЛДИ


Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ачилбай Раматов, Республика вазирлик ва идоралари раҳбарлари ва мутасаддилари билан бирга бугун Сўх туманида бўлиб, ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган ишлар билан танишди.


Ташкил этилган пресс-турда Ачилбай Раматов дастлаб Жавпая массивида қўшимча ўзлаштирилаётган янги ер майдонларида ташкил этилган интенсив ўрикзорда бўлиб, ҳудуд аҳолиси ва туман фаоллари билан мулоқот қилди.


Президентимизнинг фойдаланилмаётган ерларда ирригация ишларини бажариш ва сувни тежовчи технологияларни жорий қилиш, кам сув талаб қиладиган экинлар экиш ҳисобига ўзлаштириш, бу ерларни ёшларга бўлиб бериш орқали уларни иш билан, даромад билан таъминлаш борасидаги топшириқларидан келиб чиққан ҳолда 2022 йил бошида ўзлаштиришга киришилган Жавпая массивида жами 1000 гектарга яқин ер фойдаланишга киритилмоқда.


Массивнинг юқори қисмида тоғлар бағрида эса ўрик боғи барпо этилди. Ҳозирги кунда биринчи босқичда 230 гектар ерга хориждан келтириб экилган ўрик кўчатлари куртак отди. Ҳудудда томчилаб суғориш тизими ўрнатилди. Янги ўрикзор, 50 сотихдан лотларга ажратилиб, кооперация усулида маҳаллий аҳолига, ишсиз ёшларга ажратиб берилди. Ўрик қаторлари ораларига полиз экинлари, ошқовоқ, дуккакли экинлар экилмоқда.


Бош вазир ўринбосари Давлатимиз раҳбарининг Сўх туманига ва сўхликларга бўлган алоҳида эътиборларини қайд этиб, ҳозирги кунда туманда амалга оширилаётган катта янгиланишлар ва бунёдкорликлар кўламини янада ошириш, ечим талаб этиладиган масалаларни тезкор ҳал этилишига кўмаклашиш борасида барча имкониятлар ишга солинишини таъкидлади.


Туманда амалга оширилаётган ишлардан, тақдим этилаётган даромад топиш имкониятларидан мамнуниятларини изҳор қилган сўхлик аҳоли вакиллари, яратиб берилаётган шароитлар учун Давлатимиз раҳбарига чексиз миннатдорчилик билдирдилар.


Мазкур ташриф маҳаллий ва Республика оммавий ахборот воситалари вакиллари томонидан тасвирга олинди ва кенг жамоатчиликка намойиш этилади.   


Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram