Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 91 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ШЕЪРХОНЛИК ТАДБИРЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА

×

 2023-05-18 18:05:22    108

PDF юклаш
Чоп этиш


Шеърхонлик тадбирлари ташкил этилмоқда

Ёш авлодни адабиётга, айниқса, шеър ва шеърхонликка бўлган қизиқишларини янада ошириш, китоб мутолаасига бўлган завқларини янада кучайтириш мақсадида турли маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда. Бундай тадбирларни ўтказилишида Республика маънавият ва маърифат маркази Сўх бўлинмаси мутасаддиларининг ҳиссаси беқиёс.  

Республика маънавият ва маърифат маркази Сўх бўлинмаси ва мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган "Гулхан атрофида шеърхонлик" кечаси тумандаги 11-сонли умумий ўрта таълим мактабида ўтказилди. Чиройли безатилган саҳна кўриниши шеърдонларга ўзгача руҳият бағишлади десак, муболаға эмас.

Республика маънавият ва маърифат маркази Сўх бўлинмаси бошлиғи Гулшанжон Ибрагимовнинг сўзларига кўра, бу каби тадбирлар қаторида “Қадриятларимизни ўзида мужассам этган кинофильмлар намойиши” тадбирлари ҳам ўтказилмоқда. Тадбирлар май ойининг охиригача давом этади ва энг фаол иштирокчиларга қимматбаҳо совғалар тақдим этилади.

- Бу каби тадбирларимиз тумандаги барча таълим муассасаларида давом этмоқда. Ёшларимизнинг фаоллиги тадбирлар кўркига ўзгача файз бахш этмоқда, - дейди Гулшанжон.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram