Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 125 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЯНГИ КОНСТИТУЦИЯ. 10 ТА АСОСИЙ ЎЗГАРИШ

×

 2023-05-18 18:02:07    115

PDF юклаш
Чоп этиш


Янги Конституция. 10 та асосий ўзгариш

9-ўзгариш. Давлат бошқарувидаги ўзгаришлар. Президентнинг ваколат муддати 7 йил бўлди

Ўзбекистоннинг янги таҳрирдаги Конституциясига биноан:

Президентнинг ваколат муддати 5 йилдан 7 йилга узайтирилди. Президентнинг “давлат бошлиғи” мақоми, айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ президент бўлиши мумкин эмаслиги ҳақидаги қоида, президентнинг қасамёди матни ва президентга тааллуқли бошқа аксарият нормалар ўзгаришсиз қолдирилди. Маълумот учун, президентнинг ваколат муддати 2003 йилда ҳам 5 йилдан 7 йилга узайтирилган, 2011 йилда эса қайтиб 7 йилдан 5 йилга туширилган эди.

Бош вазир номзодини энди президент тақдим этади. Президент бош вазир номзодини тақдим этишдан олдин парламентга кирган барча партияларнинг фракциялари билан маслаҳатлашувлар ўтказиши белгиланди. Қонунчилик палатаси президент тақдим этган номзодни кўриб чиқади, агар депутатларнинг ярмидан кўпи маъқулласа, бош вазир лавозимга тасдиқланади. Агар депутатлар номзодни уч марта рад этса, президент бош вазирни тайинлаб, Қонунчилик палатасини тарқатиб юборишга ҳақли. Аввалги тартибга кўра, бош вазир номзодини Қонунчилик палатасида энг кўп ўринни эгаллаган партия таклиф қилар, президент маъқуллагач, номзод икки палата томонидан тасдиқланиши талаб этиларди.

Сенаторлар сони 100 нафардан 65 нафарга туширилади. 14 та ҳудуддан 6 нафардан эмас, 4 нафардан сенатор сайланади, президент томонидан тайинланадиган сенаторлар сони 16 нафардан 9 нафарга қисқаради. Бу ўзгариш 2024 йилда бўладиган парламент сайлови вақтида кучга киради. Қонунчилик палатаси депутатлари сонини (150 нафар) оширмасликка, ўзгаришсиз қолдиришга қарор қилинди.

Бош вазирни тайинлаш ва унга ишончсизлик вотуми билдиришда Сенатнинг иштироки бекор қилинди. Эндиликда бунинг учун депутатлар умумий сонининг учдан икки қисми овоз бериши етарли (аввал ҳар икки палата аъзоларининг учдан икки қисми овоз бериши зарур эди; эслатиб ўтамиз, ишончсизлик вотуми эълон қилинса, президент бош вазирни лавозимидан озод этади). Бундан ташқари, Қонунчилик палатаси ҳукумат аъзоларини истеъфога чиқариш тўғрисида президентга таклиф киритиш ваколатига эга бўлди. Бош вазир ва ҳукумат аъзоларининг ҳисоботларини эшитиш ҳам қуйи палатанинг ваколатига ўтказилди.

Коррупцияга ва монополияга қарши курашиш органлари раҳбарларини президент тақдимига биноан сайлаш Сенатнинг ваколатига киритилди. Сенат, шунингдек, энг юқори рангдаги суд мансабдорларини сайлайди, бош прокурор ва Ҳисоб палатаси раислигига номзодларни кўриб чиқиб маъқуллайди, ДХХ раислигига номзод бўйича президент билан маслаҳатлашув ўтказади, Марказий банк раисини тайинлайди ва лавозимидан озод этади, хориждаги асосий дипломатларни тайинлайди ва лавозимидан озод этади (буларнинг барчаси президент тақдимига биноан амалга оширилади). Бундан ташқари, Сенат маҳаллий кенгашларнинг қонунга зид қарорларини бекор қилиш ваколатига эга бўлди.

И.Мадаминов - Сўх туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram