Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 235 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СЎХ, ФАРҒОНА, БЕШАРИҚ ТУМАНЛАРИДА, ШОҲИМАРДОНДА СЕЛ ХАВФИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

×

 2023-05-18 17:54:38    89

PDF юклаш
Чоп этиш


Сўх, Фарғона, Бешариқ туманларида, Шоҳимардонда сел хавфи эълон қилинди


«Ўзгидромет» жорий йилнинг 18-20 май кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел хавфидан огоҳлантирди (https://hydromet.uz/uz/node/3359). 


Қайд этилишича, Республикамизнинг қатор ҳудудларида, шу жумладан, Фарғона вилоятининг Сўх, Фарғона, Бешариқ туманларида, Шоҳимардонда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.


Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролардан, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралади.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram