Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 38 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ГУЛИСТОН МАҲАЛЛАСИДА 6,6 КИЛОМЕТР МАСОФАДАГИ ЭЛЕКТР ЛИНИЯЛАРИ ЯНГИЛАНДИ, 221 ДОНА ТЕМИР-БЕТОН ТАЯНЧЛАРИ ЎРНАТИЛДИ

×

 2023-05-17 18:11:42    137

PDF юклаш
Чоп этиш


Гулистон маҳалласида 6,6 километр масофадаги электр линиялари янгиланди, 221 дона темир-бетон таянчлари ўрнатилди

Ҳудудлар инфратузилмасини ривожлантириш ва маҳаллалардаги энг долзарб бўлган муаммоларни ҳал этииш мақсадида Президентимиз томонидан қабул қилинган 408-сонли қарор аҳолини қийнаётган муаммоларни ҳал этишда асосий омил бўлиб хизмат қилмоқда. Президентимизнинг мазкур қарори асосида туманимиз маҳаллаларини обод қилиш мақсадида жами 29 миллиард 970 миллион сўм маблағ ажратилган бўлиб, ушбу маблағлар орқали 15 та маҳалланинг энг долзарб бўлган муаммолари бартараф этилади.

Маблағларнинг асосий қисми маҳаллалардаги таъмирланмаган кўчаларни асфальтлаштиришга йўналтирилган. Шунингдек, қарор асосида ҳудуларда электр энергияси таъминотини яхшилашга қаратилган амалий ишлар ҳам олиб борилмоқда.

4-сектор ҳудудида жойлашган Гулистон маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам айни кунда ушбу йўналишда ишлар олиб борилаётир. Маҳаллада электр тармоқлари корхонаси ходимлари томонидан модернизация қилиш ишлари бажарилди ва айни кунда ҳам ушбу амалий ишларнинг давомини кўрамиз.

Қарор асосида Гулистон маҳала фуқаролар йиғини ҳудудидаги электр таъминотини яхшилаш учун 6,6 километр  янги тармоқ тортилди, маҳаллада электр энергиясига бўлган талаботни қондириш мақсадида 2 дона трансформатор ўрнатилди ва бугун ўрнатилган янги 221 дона темир-бетон таянчларга сип-кабеллар тортиш ишлари жадаллик билан давом этмоқда. Бундай ишларга давлатимиз томонидан 970 миллион сўм маблағ йўналтирилган.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram