Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 90 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲАФТАНИНГ ҲАР ЧОРШАНБА КУНИ - ЁНҒИН ПРОФИЛАКТИКАСИ КУНИ

×

 2023-05-17 09:49:13    80

PDF юклаш
Чоп этиш


Ҳафтанинг ҳар чоршанба куни - ёнғин профилактикаси куни

Барчамизга маълумки, Республикамизда ҳафтанинг ҳар чоршанба куни ёнғин профилактикаси куни этиб белгиланган. Мазкур профилактика кунида туман фавқулодда вазиятлар бўлимининг ёнғинга қарши кураш бўлими ҳодимлари томонидан аҳоли ўртасида ва корхона-ташкилот, муассасаларда турли тушунтириш ва тарғибот ва ташвиқот тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Туманда жойлаган АЁҚШларда ўтказилган навбатдаги тадбирда ҳам туман фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари ҳар бир ҳудудда жойлашган шохобчалардаги ҳолатни ўрганишди ва аниқланган камчиликларни бартараф этишга оид керакли кўрсатмалар беришди. Инсон хавфсизлигини таъминлаш ва уни ҳар томонлама муҳофаза этиш асосий вазифа эканлиги мисол ва далиллар билан тушунтирилди.

Маълумот учун: Президентимизнинг "Ички ишлар органларининг Ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорига асосан давлат ёнғин хавфсизлиги хизматига қуйидаги асосий вазифалари:

- барча даражадаги ҳокимлар билан биргаликда юз берган катта ёнғинлар сабаблари ва уларнинг пайдо бўлишига олиб келган чуқур ва танқидий таҳлил қилиш ва ушбу таҳлил якулари бўйича ёнғинларнинг олдини олишга қаратилган ишларни ташкил этиш;

- давлат аҳамиятига эга алоҳида объектларда ёнғин хавфсизлигини мустаҳкамлаш, шунингдек ёнғин тактик ўқув машғулотлар ва ушбу объектлар раҳбарлари ўртасида тушунтириш ишларини ташкил этишга доир комплекс тадбирлар ўтказиш этиб белгиланган.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram