ЯНГИ КОНСТИТУЦИЯ. 10 ТА АСОСИЙ ЎЗГАРИШ
2023-05-17 09:46:20 148
Янги Конституция. 10 та асосий ўзгариш
8-ўзгариш. ОАВ фаолиятига тўсқинлик қилиш жавобгарликка сабаб бўлади
Аввалги Конституциянинг “Оммавий ахборот воситалари” номли боби битта моддадан иборат эди. Унда шундай дейилганди: “Оммавий ахборот воситалари эркиндир ва қонунга мувофиқ ишлайди. Улар ахборотнинг тўғрилиги учун белгиланган тартибда жавобгардирлар. Цензурага йўл қўйилмайди”.
Янги Конституцияга кўра, бу боб иккита моддадан иборат бўлди:
Оммавий ахборот воситалари эркиндир ва қонунга мувофиқ иш олиб борадилар. Давлат оммавий ахборот воситалари фаолиятининг эркинлигини, уларнинг ахборотни излаш, олиш, ундан фойдаланиш ва уни тарқатишга бўлган ҳуқуқлари амалга оширилишини кафолатлайди. Оммавий ахборот воситалари ўзи тақдим этадиган ахборотнинг ишончлилиги учун жавобгардир.
Цензурага йўл қўйилмайди. Оммавий ахборот воситаларининг фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.
Асосий янгилик – ОАВ фаолиятига тўсқинлик учун жавобгарлик Конституция даражасида белгиланди. МЖтК ва Жиноят кодексларига тегишли жавобгарлик киритилиши ҳақида 4-5 йилдан бери гапириб келинади, лекин уларнинг барчаси оғизда ва қоғозда қолиб кетмоқда.
Эндиликда, референдумда қабул қилинган қонунга кўра, Вазирлар Маҳкамаси қонунчиликни янги Конституцияга мослаштириш дастурини 2 ой муддат ичида ишлаб чиқиб, парламентга киритиши керак.
Ўктамжон Эргашев - Сўх туман адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram