Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 88 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЯНГИ КОНСТИТУЦИЯ. 10 ТА АСОСИЙ ЎЗГАРИШ

×

 2023-05-16 20:26:59    171

PDF юклаш
Чоп этиш


Янги Конституция. 10 та асосий ўзгариш

Ер хусусий мулк бўлиши мумкин

Ўзбекистонда 2022 йилдан эътиборан қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш бошланган. Шу билан деярли бир вақтда, ўтган йили эълон қилинган янги конституция лойиҳасининг бирламчи версиясида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни хусусийлаштириш мумкин эмаслигига ишора қилинган эди. Якуний талқиндан бундай чеклов олиб ташланди ва ерни хусусийлаштиришга оид норма қуйидагича шаклга келтирилди:

ер қонунда назарда тутилган ҳамда ундан оқилона фойдаланишни ва уни умуммиллий бойлик сифатида муҳофаза қилишни таъминловчи шартлар асосида ва тартибда хусусий мулк бўлиши мумкин.

Бош Қомуснинг ўтган йили эълон қилинган биринчи лойиҳасида унга қуйидагича жумлани киритиш таклиф этилган эди: “Иқтисодий фаолиятда инсофсиз рақобатга, монополлаштиришга йўл қўйилмайди”. Якунда бу борадаги нормалар қуйидагича кўриниш олди:

давлат бозор муносабатларини ривожлантириш ва ҳалол рақобат учун шарт-шароитлар яратади;

монопол фаолият қонун билан тартибга солинади ва чекланади.

Шунингдек, ҳужжатнинг бирламчи лойиҳасида мавжуд бўлган: “Хусусийлаштириш натижалари қайта кўриб чиқилмайди ҳамда бекор қилинмайди” деган норма ҳам охир-оқибат Конституцияга киритилмади.

И. Мадаминов - Сўх туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram