Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 86 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МАҲАЛЛАДАГИ ЁШИ УЛУҒ ИНСОНЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ, УЛАРГА ТИББИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИЛИБ, СОВҒА-САЛОМЛАР БЕРИЛДИ

×

 2023-05-16 20:24:12    133

PDF юклаш
Чоп этиш


Маҳалладаги ёши улуғ инсонлар ҳолидан хабар олинди, уларга тиббий ёрдам кўрсатилиб, совға-саломлар берилди

Ёши улуғ инсонлар, нуроний отахон ва онахонлар хонадонларимиз кўрки, ҳаётимизнинг гултожи саналишади. Уларнинг ҳолидан хабар олиш ва уларга нисбатан эътиборли бўлиш бизнинг энг асосий вазифамиз ҳисобланади.

Ровон маҳалла фуқаролар йиғини бешлиги томонидан айни ушбу йўналишда арзирли ишлар амалга оширилмоқда. Бугун “Оналарга эҳтиром” фестивали доирасида маҳалладаги юз билан юзлашган онахонлар ҳолидан хабар олинди, уларга совға-саломлар улашилди.

Туман ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Мадинахон Сафарова, бошқа мутасаддилар билан маҳалладаги 100 ёшни қаршилаётган Саодатхон Усмонова хонадонида бўлган маҳалла бешлиги хонадон эгалари, фронт орти меҳнаткашлари – Абдулхайр ва Саодатхон Усмоновалар суҳбатидан баҳраманд бўлдилар. Меҳмонлар ташрифидан мамнун бўлган хонадон эгалари самимий дил сўзларини эзгу тилакдаги дуолар билан изҳор этдилар.

Янгиариқ маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи меҳнат фахрийси Зумрадхон Фархиддинова бутун умрини баркамол авлод таълим-тарбиясига бағишлаган. Устоз билан суҳбат чоғида Республикамизда давлатимиз раҳбари томонидан аёлга берилаётган эътибор алоҳида миннатдорчилик билан қайд этилди.        

Маҳалла фуқаролар йиғини мутасаддилари бугун ҳудуддаги барча нуронийлар ва хотин-қизлар ҳолларидан хабар олиш баробарида уларнинг муаммо ва камчиликларини ҳам бартараф этишда ҳисса қўшдилар. Албатта, кириб борган хонадон эгалари бунинг учун миннатдорчилик билдирдилар.     

Ровон маҳалла фуқаролар йиғинига бириктирилган патронаж ҳамширалар ва маҳалла ходимлари ҳамкорлигида доимий тиббиёт назоратида турувчи фуқаролар холларидан хабар олинди ва уларга тиббий ёрдам кўрсатилди. Хонадонбай юриш давомида бугунги кунда мавсумий ишлаб келиш мақсадида хориж давлатларига чиқиб кетган фуқароларнинг оила аъзолари билан ҳам суҳбатлар ўтказилди.  

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram