Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 88 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СЎХ ТУМАНИДА “ОНАЛАРГА ЭҲТИРОМ” ФЕСТИВАЛИНИНГ ТУМАН БОСҚИЧИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2023-05-16 14:19:50    107

PDF юклаш
Чоп этиш


Сўх туманида “Оналарга эҳтиром” фестивалининг туман босқичи ўтказилди


Уч йилдирки, Фарғона вилояти ҳокими ташаббуси билан вилоятимизнинг шаҳар ва туманларида “Оналарга эҳтиром” фестивали ўтказилади. Анъанага айланиб улгурган ушбу тадбир Сўх туманида ҳам ўтказилди.

“Соҳил” дам олиш мажмуасида ташкил этилган тадбирда иштирок этиб барча қатнашчиларни самимий муборакбод этган туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев мазкур фестивал “Фарғона тажрибаси” асосида ўтказилаётгани ва анъанага айланиб қолгани, ташкилланаётган тадбирларда мўнис, мўътабар ва нуроний онахонлар, азиз аёллар ва хотин-қизларга нисбатан ҳурмат ва эътибор кўрсатилаётгани ҳақида гапирди.

 

Тадбирда туманнинг барча ҳудудларидан турли жабҳаларда фаоллик билан иш олиб бораётган хотин-қизлар, ҳаётий тажрибаларини оилада ва маҳаллада ёш авлодга муносиб улашаётган меҳрибон бекажонлар иштирок этдилар. Тадбирда иштирок этган туман прокурори Садирали Мирзокаримов ва туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Фариджон Тўрабоев ҳам қатнашиб, барча иштирокчиларни байрам билан самимий қутладилар.  

 

Тадбир файзига ёш санъаткорларнинг дилтортар наволари, чиройли кўй-қўшиқлари янада кўтаринкилик бахш этди. Саҳнада янграган тароналарда онажонларимиз ва уларнинг чексиз меҳри тараннум этилди.


Тадбир жараёнида меҳнат фахрийлари ва жамиятда фаоллик билан меҳнат қилаётган бир гуруҳ хотин-қизларга эсдалик ва қимматбаҳо совғалар топширилди. Совғаларни ўз эгаларига туман ҳокими ва секторлар раҳбарлари тақдим этдилар.   


Айтиш лозим, фестивални ўтказишдан асосий мақсад маҳаллаларда истиқомат қилаётган хотин-қизларни умуминисоний ва миллий, оилавий қадриятлар, юксак одоб-ахлоқ тамойилари асосида тарбиялаш, уларнинг онг ва қалбини ғоявий таҳдидлардан ҳимоя қилиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ҳар томонлама баркамол, иқтидорли қизларни аниқлаш, рағбатлантириш ва муносиб тақдирлаш, муқаддас зот ҳисобланган оналарга эҳтиром ва ҳурмат кўрсатишдан иборат.

 

Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram