ҒАЛЛА МАВСУМИГА ҲОЗИРЛИК КЎРИЛМОҚДА
2023-05-15 18:09:53 141
Ғалла мавсумига ҳозирлик кўрилмоқда
Айни кунда туманимиз миришкорлари 2023 йилнинг асосий ҳосили – ғаллани нест-нобуд қилмасдан йиғиб-териб олишга ҳозирлик кўришаётир. Айни кунда “Озод” ширкат хўжалигида мавжуд техника – комбайнларни мавсумга тайёрлаш ва уларни таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Маълумот учун: туманда фаъолият кўрсатаётган ширкат ва фермер хўжаликларга 2023 йил ҳосили учун 500 гектар экин ер майдонларига бошоқли дон экилган бўлиб, ушбу ғалла майдонлари 150 тонна, шундан 125 тонна фосфорли, 25 тонна калийли минерал ўғитлар билан озитқланган, ушбу майдонларга ғалла тўлиқ экилган ва парваришланмоқда. Туманда 2023 йил ҳосилидан жами 1381 тонна, шундан 1181 тонна товар дон, 200 тонна уруғлик дон сотиш режаси белгилаб берилган.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram