Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 297 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОРИ ВА “ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ” ОРҚАЛИ НАВОБОД МАҲАЛЛАСИ ЯНАДА ОБОД БЎЛАЁТИР

×

 2023-05-15 18:06:45    90

PDF юклаш
Чоп этиш


Президент қарори ва “Ташаббусли бюджет” орқали Навобод маҳалласи янада обод бўлаётир

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023-йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 408-сонли қарорига асосан Сўх туманидаги 15та маҳалла фуқаролар йиғинида кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган. Айни кунда туманнинг Навобод маҳалла фуқаролар йиғинида маҳалла инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида асфальтлаштириш ишлари олиб борилаётир.

Мазкур маҳалланинг ҳудудида жойлашган 3,5 километрли масофага асфальт қопламаси ётқзилади. Асфальтлаштириш ишлари маҳаллада айни кунда жадаллик билан олиб борилмоқда.

Маҳалланинг ички кўчаларини асфальталштириш ишларига 1 миллиард 304 миллион сўм маблағ йўналтирилган. Албатта, берилаётган эътибор фуқароларнинг мамнунлиги ва миннатдорчилигига сабаб бўлаётир.

Маълумот учун: маҳалла аҳли ҳам ҳудуд инфратузилмасини ривожлантиришда асло чеккада қолаётганлари йўқ, улар ҳам фаоллик билан ислоҳотлар жараёнида самарали иштирок этишмоқда. “Ташббусли бюджет” нинг ғолиби бўлган мазкур маҳалланинг “Аҳил” кўчасига бетонли лотоклар ўрнатилади ва ушбу мақсадларга 1 миллиард сўм маблағ йўналтирилган. Ташаббус эвазига бугун маҳаллаларимиз мана шундай обод ва кўркам ҳудудга айланмоқда.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram