Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 82 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЯНГИ КОНСТИТУЦИЯ. 10 ТА АСОСИЙ ЎЗГАРИШ

×

 2023-05-13 14:41:19    543

PDF юклаш
Чоп этиш


Янги Конституция. 10 та асосий ўзгариш

5-ўзгариш. Инсон ҳуқуқлари ижтимоий ахлоқ ва жамоат тартибини сақлаш мақсадида чекланиши мумкин

Ҳуқуқ ва эркинликларнинг чекланиши масаласи аввалги Конституцияда қуйидаги иккита норма билан тартибга солинган эди:

Инсоннинг конституция ва қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликлари дахлсиздир ҳамда улардан суд қарорисиз маҳрум этишга ёки уларни чеклаб қўйишга ҳеч ким ҳақли эмас.

Фуқаролар ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда бошқа шахсларнинг, давлат ва жамиятнинг қонуний манфаатлари, ҳуқуқлари ва эркинликларига путур етказмасликлари шарт.

Конституциянинг янги таҳририда юқоридаги иккита норма деярли ўзгаришсиз сақлаб қолинди. Шу билан бирга, қуйидагича янги норма қўшилди:

Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари фақат қонунга мувофиқ ва фақат конституциявий тузумни, аҳолининг соғлиғини, ижтимоий ахлоқни, бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, жамоат хавфсизлигини ҳамда жамоат тартибини таъминлаш мақсадида зарур бўлган доирада чекланиши мумкин.

Чекловлар бўйича бу меъёрлар сўз эркинлиги ҳуқуқига ҳам тегишли. Яъни ахборот излаш, олиш ва тарқатиш ҳуқуқи фақат конституциявий тузумни, аҳоли соғлиғини, ижтимоий ахлоқни, бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва эркинларини ҳимоя қилиш, жамоат хавфсизлиги ва тартибини таъминлаш, давлат сирлари ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирнинг ошкор этилишига йўл қўймаслик мақсадида чекланиши мумкин.

Таъкидлаш лозим, “ижтимоий ахлоқ” тушунчаси Ўзбекистон қонунчилигига ҳозирча киритилмаган. Мазкур модда бўйича инсон ҳуқуқлари “жамоат тартибини таъминлаш мақсадида” чекланиши бўйича ҳам ваколатли органнинг ҳуқуқий шарҳига зарурат бор.

Ф. Бобоев - Сўх туман адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram