Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 100 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ ИБРАТЛИ ОИЛАСИ” ТУМАН САРАЛАШ БОСҚИЧИ ҒОЛИБИ АНИҚЛАНДИ

×

 2023-05-13 14:32:37    130

PDF юклаш
Чоп этиш


“Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи” туман саралаш босқичи ғолиби аниқланди

Оила муқаддас даргоҳ ва жамиятнинг мазкур бўлагида умуминсоний қадриятлар шаклланади. Оила, айниқса ибратли оила ҳар бир ҳудуднинг кўрки ва намунасидир.

Республикамизда май ойининг ҳар 15-куни “Халқаро оила куни” сифатида кенг нишонланиб келинади. Байрам арафасида барча ҳудудларда “Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи” кўрик-танлови ўтказилади. Анъанага айланган мазкур кўрик-танловда энг ибратли оилалар саралаб олинади.

Туманимизда ҳам мазкур кўрик-танловнинг туман босқичи ўтказилди ва ташкилотчилар томонидан энг намунали оила аниқланиб олинди. Мазкур кўрик-танловнинг ўтказишдан асосий мақсад оилавий қадриятларни сақлаш ва ривожлантириш, ёшларни мустақил ҳаётга тайёрлаш, оилавий ажралишларнинг олдини олиш, намунали оилаларнинг ҳаётий тажрибаларини оммалаштириш, оила фаровонлиги даражасини ошириш, оиланинг қадриятларини сақлаш, оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитини яхшилашга қаратилган.

Сўх тумани Демурсад маҳалла фуқаролар йиғини “Адирлик” кўчасида яшовчи Жумабой Жумаев оиласи туманнинг энг ибратли оиласи деб топилди. Жумабой Жумаев умр йўлдоши Насимахон Жумаева билан мана 43 йилдирки, тинчликда ва тотувликда мустаҳкам оила сифатида бирга яшаб келишади.

4 нафар фарзанднинг бахтли отаси ва онаси сифатида маҳаллада ҳам ўз ўринлари бор. Фарзандларини вояга етказган бу бахтли жуфтлик бугун қарилик гаштини сурмоқда.

“Ибратли оила” деб топилган Демурсад маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Жумаевлар оиласининг ҳаётий тажрибаси, маҳалладаги ёш оилаларни мустаҳкамлаш, оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш борасида олиб бораётган ишлари оммалаштирилса, ишончимиз комилки, жамиятимизда ва айниқса, туманимизда оила номли қўрғон мастаҳкамланишига асосий омил бўла оларди. Туманнинг саралаш босчиқида иштирок этган мазкур оила “Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи” сифатида туман обрўсини вилоятимиз миқёсида ҳимоя қилишади.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram