Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 77 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“ЁШ ИХТИРОЧИЛАР” ТАНЛОВИ ЁШ ИҚТИДОРЛАРНИ САРАЛАШДА АМАЛИЙ КЎМАК БЕРДИ

×

 2023-05-13 14:22:42    143

PDF юклаш
Чоп этиш


“Ёш ихтирочилар” танлови ёш иқтидорларни саралашда амалий кўмак берди


Ёшларда иқтидор ва маҳорат кўникмаларини шакклантирилишида ташкил этиладиган турли конкурс ва тановларнинг аҳамияти беқиёс. Ёшларни бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, улар орасида қобилятли ва истеъдодли ёшларни аниқлаш мақсадида Сўх туман “Баркамол авлод” болалар мактаби ва Сариканда маҳалласи ёшлар етакчиси билан ҳамкорликда “Ёш ихтирочилар” танлови бўлиб ўтди.

 

Танловнинг ўзига хос жиҳати нафақат ёшлар, балки мактаб ўқувчилари ва мустақил ихтирочилар турли маҳаллалардан келиб ушбу мусобақада иштирок этиш имконига эга бўлишди. Ёш истеъдод эгалари электрон ўйинчоқлар, қишлоқ хўжалик технологияси, сумо-робот, маиший техника ва робототехника йўналишларида ўзаро беллашдилар.

 

- Маҳалламиз ёшларидан ака-ука Бахтишод ва Намиржон Аминжоновлар ўз йўналишларида 1-ўринни, Фаридун Равшанжонов ва Мухторжон Мухаммаджоновлар эса 2-ўринни эгаллашди, - дея хабар бермоқда бизга Сариканда маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси Додоҳайит Ҳасанов. Ғолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram