СЎХ ТУМАНИ АҲОЛИСИ ДИҚҚАТИГА!
2023-05-13 11:09:34 192
Сўх тумани аҳолиси диққатига!
Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2023 иил 11 май кунидаги 1/5/3-684-сонли талабномаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказининг 2023 йнл 11 май кунндаги 380-07/25-сонли огоҳлантирув маълумотларига кўра, жорий йилнинг 12-13 ва 16-17 май кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли, Республиканинг тоғли ва тоғолди ҳудудларида, жумладан:
Фарғона вилоятининг Сўх, Шоҳимардон, Фарғона ва Бешариқ туманларида сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Ҳурматли фуқаролар! Мазкур маълумотномада келтирилган маълумотларни инобатга олган ҳолда, юқорида кўрсатилган кунларда огоҳ бўлиш ва ҳушёрликни кучайтириш, айниқса, ёш болаларни назоратсиз қолдирмасликларингизни сўраб қоламиз.
Сўх тумани фавқулодда вазиятлар бўлими
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram