Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 227 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“E-AUKSION” ЭЛЕКТРОН САВДО ПЛАТФОРМАСИГА ОИД РЕСПУБЛИКА ВАКИЛЛАРИ БИЛАН ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2023-05-13 10:49:21    99

PDF юклаш
Чоп этиш


“E-AUKSION” электрон савдо платформасига оид Республика вакиллари билан давра суҳбати ўтказилди

Бугунги кунда Интернет ҳар бир инсон ҳаётининг ажралмас қисми ва алоҳида бўлагига айланиб қолган. Барча амалиёт ва жараёнлар интернет орқали амалга оширилиши ҳам биздан мазкур соҳани кенгроқ қамраб олшга ундайди. Бунинг учун барчамиз мутахассисларнинг маълумотларига эҳтиёж сезамиз.

“E-AUKSION” электрон савдо платформаси орқали савдо-сотиқ жараёнлари амалга оширилади. Маълумот учун: «E-AUKSION» электрон савдо платформаси (савдо майдонча) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 3149-сон қарори билан ташкил этилган.

Электрон онлайн-аукционлар Интернет тармоғи орқали иштирок этиш имконини берадиган ҳамда буюртмаларни қабул қилиш ва ғолибни аниқлаш тартиб-таомилларига аралашувни истисно этадиган махсус дастурий маҳсулотдан фойдаланилган ҳолда ўтказилади. Сўх туманидаги касб-ҳунар мактабида бўлиб ўтган тадбир ҳам айнан ушбу платформа ҳақидаги маълумот ва кўникмаларни оширишга бағишланди.

“E-AUKSION” электрон савдо платформаси Республика вакили Шуҳратилло Раҳмонов иштирокида ўтказилган давра суҳбатида барча иштирокчиларга кўргазмали маълумотлар орқали тушунтиришлар берилди. Ўтказилган мазкур тадбирда касб-ҳунар мактаби педагогик жамоаси ва ўқувчиларига онлайн аукционларда профил яратиш ва унда иштирок этиш тўғрисида ҳам батафсил маълумот берилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram