Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 244 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚАЛЪАЧА МАҲАЛЛАСИ ХОТИН-ҚИЗЛАР ФАОЛИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ

×

 2023-05-13 09:54:25    112

PDF юклаш
Чоп этиш


Қалъача маҳалласи хотин-қизлар фаоли фаолияти ўрганилди

Айни кунда вилоятимизнинг шаҳар ва туманларида "Оналарга эҳтиром" фестивали доирасидаги турли маънавий-маърифий тадбирлар, давра суҳбатлари ва учрашувлар ўтказилмоқда. Қалъача маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтган тадбирда ҳам маҳалланинг кайвонилари, нуроний онахонлар иштирок этдилар.

Туман оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Мадинахон Сафарованинг сўзларига кўра, мазкур тадбир маҳалла хотин-қизлар фаоли ташаббуси билан ташкил этилди. Тадбирда маҳалла хотин-қизлар фаоли Сайрамхон Турғуналиеванинг фаолияти ҳам ўрганилди.

Бир пиёла чой устида ташкил этилган тадбирда маҳалла фаоллари сўз олиб, Республикамизда аёллар ва хотин-қизларга берилаётган эътибор ҳусусида гапирдилар. Тадбирда маҳалланинг ёш истеъдодлари маҳорати ҳам синовдан ўтказилиб, шеърхонлик кечаси ва куй-қўшиқлар билан давом этди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram