Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 59 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТУМАНДА ИЧИМЛИК СУВИ ТАЪМИНОТИГА ДОИР КУНДАЛИК ИШЛАР МАЪЛУМОТИ

×

 2023-05-13 09:32:53    154

PDF юклаш
Чоп этиш


Туманда ичимлик суви таъминотига доир кундалик ишлар маълумоти

Туманимиз ҳудудида аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида олиб борилаётган ишлар Президентимизнинг 4798-сонли қарори асосида амалга оширилмоқда. Бугунги кунда “Янги авлод қурилиш инвест” МЧЖ томонидан қўйидаги ишлар амалга оширилди:

Ҳушёр маҳалла фуқаролар йиғини “Адири Боло” кўчасига 100 метр масофага тармоқ тортиляпти;

Мазкур маҳалланинг “Торкўча” кўчасига сув тақсимлаш камераси ўрнатилмоқда;

“Бўстон” кўчасига сув тақсимлаш қудуғи ўрнатилмоқда;

Кақир маҳалла фуқаролар йиғинида янги ковланган тик қудуқ компрессор ёрдамида тозаланмоқда;

Ғазнов маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида сув минораси ўрнатиш мақсадида котлован қазилиб бетон қўйиш ишлари олиб борилмоқда;

Навобод маҳалла фуқаролар йиғинидаги “Шоликор” кўчасида сув қувури ётқизиш мақсадида 60 метр бўлган узунликдаги масофада траншеялар кавланди;

Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғинида назорат қудуғи (колодец) ўрнатилмоқда.

                           Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram