ТУМАН ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР БЎЛИМИ ХОДИМЛАРИ ҚУРУВЧИЛАР ҲУЗУРИДА
2023-05-12 11:06:04 169
Туман фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари қурувчилар ҳузурида
Туман фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан жойларда, айниқса, қурилиш майдонларида фавқулодда вазиятларни олдини олиш, қурилиш меъёрлари ва техника хавсизлигига риоя қилишга оид турли мавзуларда тарғибот ва ташвиқот тадбирларини мунтазам ўтказилади. Бундан кўзланган асосий мақсад инсон ҳаётини сақлаш ва уни асрашга қаратилган.
Охирги йилларда Республикамизнинг барча ҳудудларида кўп қаватли бинолар қад ростламоқда. Фарғона вилояти Сўх туманида хам бундай осмонўпар бинолар миқдор жиҳатдан кўп бўлмаса ҳам, бор.
Шу муносабат билан Сўх тумани фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари қурилишда шаҳарсозлик ва меъёр талаблари асосларига риоя қилиш ҳамда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилишни тарғиб қилиш мақсадида, Сўх тумани Навобод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида янги қад ростлаётган кўп қаватли уйлар қурувчилари билан профилактик тадбир ўтказдилар. Қурилишда меҳнат қилаётган ёш мутахассисларга юқоридаги кўрсатиб ўтилган талаб ва меъёрлар юзасидан тушунтиришлар берилди.
Дарҳақиқат, инсон қадри ва унинг манфаати барча нарсадан устун. Шунинг учун, ушбу бебаҳо неъматни асраш ва ҳимоя этиш соҳа ходимларининг асосий вазифасидир.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram