Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 135 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СИДҚИДИЛДАН ВА ҲАЛОЛ ҚИЛИНГАН МЕҲНАТИ ТУФАЙЛИ ЭЪЗОЗ ТОПАЁТГАН МУАЛЛИМ

×

 2023-05-12 11:03:17    101

PDF юклаш
Чоп этиш


Сидқидилдан ва ҳалол қилинган меҳнати туфайли эъзоз топаётган муаллим

Орамизда шундай меҳнаткаш ва фидоий инсонлар борки, улар бутун умрини ҳалол меҳнатга бағишлаб, сидқидилдан қилган заҳмати туфайли халқ бу инсонларни ҳар доим эъзозлайди ва ардоқлайди. Сариканда маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи меҳнат фахрийси, бутун умрини баркамол авлод таълими ва тарбиясига бағишлаган Саврор Эрназаров мана шундай инсонлардан.

“Устоз суҳбати дил озиғ­и” деганларидек, туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев ва бошқа мутасадди раҳбарлар Саврор-муаллим хонадонида бўлдилар ва устоз билан самимий суҳбатладилар. Суҳбат давомида Саврор Эназаров Республикамизда ўқитувчи меҳнатига берилаётган муносиб эътибордан мамнун эканликларини алоҳида таъкидлаб, соҳадаги ислоҳотлар самарасидан миннатдорликларини самимий сўзлар билан ифода этдилар.

Ҳалол ва сидқидилдан қилган меҳнат туфайли тожик тили ва адабиёти ўқитувчиси, байналмилал жангчи Саврор Эназаров “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган халқ таълими ходими” унвонини олишга муваффақ бўлган. Фанлар олимпиадалари ғолиблари ва аксарияти мактабни олтин медаллар билан тугатган фарзандлари ва шогирдлари бугун турли жабҳаларда халқимиз хизматига камарбаста.

Саврор Эназаровга туман ҳокими Ўзбекистон Республикаси мудофаа ваизиринг буйруғига асосан берилган “Ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашдаги фаол иштироки учун” кўкрак нишонини тантанали тарзда тақдим этди. Устозни табриклашга келган шогирдлар ва маҳалла фаоллари ҳам устознинг дуосини олишга муваффақ бўлдилар ва берилган эътиборга нисбатан фахрий муаллим самимий миннатдорчилик изҳор этди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram