Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 97 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СОҲИБКОРДАГИ “МАРМАРТОШ” КЎЧАСИНИ ТАЪМИРЛАШ УЧУН 2 МИЛЛИАРД СЎМДАН ОРТИҚ МАБЛАҒ ЙЎНАЛТИРИЛГАН

×

 2023-05-12 11:00:17    103

PDF юклаш
Чоп этиш


Соҳибкордаги “Мармартош” кўчасини таъмирлаш учун 2 миллиард сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилган

Айтиш лозимки, туманимизда Президентимизнинг 408-сонли қарори асосида ҳудудлар инфратузилмасини анада ривожлантириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Биринчи сектор ҳудудида жойлашган Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғинида асфальтлаштирилмаган ёки бетон қопламаси ётқизилмаган кўчалар қолмади.

Бунинг учун, берилган эътибор учун маҳалла аҳли мамнун ва миннатдор. Айни кунда маҳалланинг “Мармартош” кўчасида ҳам ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Мазкур кўчага йўлсозлар томонидан бетон қопламаси ётқизилмоқда. – Мазкур кўчамиз сел йўли ҳудудида жойлашгани боис, бу кўчага бетон қопламаси ётқизилмоқда, - дейди маҳалла раиси Ҳабибжон Олимов.

Мазкур таъмирлаш ишлари Президентимизнинг 30 декабр 2022 йилдаги “2023 — 2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 465-сонли қарори асосида амалга оширилаётир. Маълумот учун: мазкур кўчани таъмирлаш ишлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 декабрдаги 1009-сон қарори асосида Дастурга киртилган ва таъмирлаш ишларига 2 миллиард 090 миллион сўм маблағ йўналтирилган.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram