Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 63 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

РЕСПУБЛИКА ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ АШУЛА ВА РАҚС АНСАМБЛИ СЎХ ТУМАНИДА

×

 2023-05-11 18:38:57    103

PDF юклаш
Чоп этиш


Республика ички ишлар вазирлиги ашула ва рақс ансамбли Сўх туманида

Бугун туманимизнинг марказий майдонида ички ишлар ходимлари ва уларнинг оила аъзолари учун ички ишлар вазирлигининг ашула ва рақс ансамбли санъаткорлари томонидан консерт дастури ташкил этилди. Анъанага айланиб қолган ушбу концерт дастурига туманимизнинг барча ҳудудларидан томошабинлар келишди.

Таниқли сўз усталари, машҳур хонандаларнинг юртимиздаги энг чекка ҳудудларга ташриф буюриб, аҳоли билан учрашувлар ташкил этаётганлари шуни англатадики, Ўзбекистоннинг ҳар бир гўшаси, чеека ва олис ҳудудлари ҳам амалга оширилаётган ислоҳотлар, эзгу ва хайрли ташаббуслардан бебаҳра эмас. Энг муҳими, манавий-марифий тадбирларнинг ташкил этилиши, ёшларнинг маънавиятини ошириш, уларнинг қалбида ватанга бўлган муҳаббат ва садоқат туйғуларини янада шакллантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ўйин-кулгу ва чиройли рақслар билан давом этган консерт дастури туман аҳлида жуда катта таассурот қолдирди ва айниқса, ёшларнинг қувончи чексиз эди. Пойтахтдан келган санътакорларни эса, Сўх туманининг мафтункор ва бетакрор табиати, баланд тоғлар қоялари бағридан ҳамда ер қаъридан катта шиддат билан отилиб чиқаётган зулол сувлар маҳлиё этгани айни ҳақиқат.

                           Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram