ТУМАН АҲОЛИСИНИ ТОЗА ИЧИМЛИК СУВИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
2023-05-11 18:19:53 149
Туман аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш ишлари давом этмоқда
Туманимизда аҳолини ичимлик суви биан таъминлаш мақсадида Президентимизнинг 4798-сонли қарори асосида бош пудратчи “Янги авлод қурилиш инвест” МЧЖ томонидан қурилиш-монтаж ишлари олиб борилаётир. “Ўзсувтаъминот” МЧЖ Сўх тумани филиали матасаддиларининг бизга берган маълумотига асосан бутунги кунда мазкур ташкилот томонидан қўйидаги ишлар амалга оширилди:
- Ҳушёр маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 3 дона ичимлик суви кудуқларига 1 дона ТП-63 кВАтли трансформатор пункти қўйиб, тармоқга уланди;
- Мазкур маҳалланинг “Адири боло” кўчасига назорат қудуғи ўрнатилиб, тармоқлар мантаж қилинди ҳамда хонадонларга 18 дона замонавий сув ҳисоблагичлар ўрнатилди;
- Қақир маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 2 дона янги назорат қудуғи ўрнатилиб, тармоқлар монтаж қилинди;
- Ғазнов маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида сув минорасини ўрнатиш учун котлован қазилиб бетон қўйиш ишлари олиб борилмоқда;
- Сўх туманига Фарғона шаҳридан 7 дона назорат қудуғи (колодец) олиб келинди;
- Зарарсизлантириш бинолари учун металл конструкцияси таёрланмоқда;
- Ровон маҳалла фуқаролар йиғинидаги “Адолат” кўчасига 108 метр янги ичимлик суви тармоғи тортилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram