Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 187 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲУДУДЛАРДА ХОТИН-ҚИЗЛАР ФАОЛЛАРИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛМОҚДА

×

 2023-05-11 18:17:04    85

PDF юклаш
Чоп этиш


Ҳудудларда хотин-қизлар фаоллари фаолияти ўрганилмоқда

Айни кунда туманимиз маҳаллаларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1 март 2022 йилдаги “Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 81-сонли фармони асосида хотин-қизлар фаоллари фаолиятини ўрганиш мақсадида амалий ишлар олиб борилиб, ушбу масалада семинарлар ҳам ташкил этилаётир. Қизилқиёқ маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтган тадбир ҳам айни ушбу масалага бағишланди.

Семинарда иштирок эттган туман хокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Мадинахон Сафарова, туман ИИБ хотин-қизлар масалалари буйича катта инспектори подполковник Шаҳноза Шодмоновалар томонидан 3-сектор хотин-қизлар фаоллари, худуддаги "Оқила аёллар харакати аъзолари", маҳалладаги кайвоний онахонларга Фармонда белгиланган йўналишлар бўйича кенг тушунчалар берилиб, хотин-қизлар фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида керакли ва аниқ таклиф-тавсиялар берилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланган Фармонга биноан хотин-қизлар фаолларининг амалий ишлари 7 та йўналиш бўйича ўрганилмоқда.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram