ЖАВПАЯДА БАРПО ЭТИЛГАН ЯНГИ БОҒ ҚАТОР ОРАЛАРИГА ҚОВУН ВА ТОРВУЗ КЎЧАТЛАРИ ҲАМ ЎТҚАЗИЛАДИ – БУ ЗИРОАТЛАРГА МАЗКУР ҲУДУД ЖУДА МОС ЭКАН
2023-05-11 18:14:03 170
Жавпаяда барпо этилган янги боғ қатор ораларига қовун ва торвуз кўчатлари ҳам ўтқазилади – бу зироатларга мазкур ҳудуд жуда мос экан
Қалъача массивининг Жавпая кенгликларидаги қишлоқ хўжалигида фойдаланмайдиган ерларни ўзлаштириш мақсадида бошланган хайрли ишлар бугун уюшқоқлик билан давом этмоқда. Бунга боғ қатор ораларига ишлов бериш ишлари мисол бўла олади.
Девайрон маҳалла фуқаролар йиғини раиси Раҳмонали Бобоев ташаббуси билан мазкур мавзега ҳайдов тракторлари сафарбар этилиб, улар орқали боғ қатор оралари шудгорланди ва экин экишга тайёрланди. Шунингдек, янги барпо этилган ўрикзорни суғориш мақсадида барпо этилган мембрана ҳовузи ҳудудида ҳам ишлар қизғин.
Туман ҳокими ўринбосари Муслимбек Мавлонбековнингг сўзларига кўра, айни кунда мутахассислар томонидан томчилатиб суғориш тизимининг асосий қисми – фильтр ва насос ўрнатиш учун ҳозирлик кўрилмоқда. Бунинг учун зарурий қурилиш маҳсулотлари етказиб беримоқда.
Жавпаянинг пастки қисмидаги ер майдонлари, иссиқхоналар ва янги ташкил этилган боғларда ҳам туман ҳокими ташаббуси билан амалий ишлар ташкил этилган. Маҳалла фуқаролар йиғинлари кўмагида бугун торвуз экиш ишлари олиб борилди. Шунингдек, торвуз кўчатлари янги ўрикзор ораларига ҳам экилади.
Барпо этилган иссиқхоналарга ҳам ишлов берилмоқда ва янги ҳосил учун ҳозирлик кўрилаётир. Иссқихоналар ва боғни суғориш мақсадида “Озод” ширкат хўжалиги кўмагида фуқароларга махсус техникалар орқали сув етказиб берилмоқда.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram