Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 63 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

"ХАЛҚ БАНКИ" 148 ЁШДА!

×

 2023-05-10 17:55:10    129

PDF юклаш
Чоп этиш


"ХАЛҚ БАНКИ" 148 ЁШДА!


Барча соҳаларда бўлгани каби Ўзбекистонда банк соҳасида ҳам охирги йилларда ислоҳотлар амалга оширилиб, тизимдаги янгиланишлар ва ислоҳотлар самараси ўлароқ кўпгина муваффақиятлар қўлга киритилди. Энг аввало, соҳада аҳолига хизмат кўрсатиш даражаси ошди. “Мижоз банк учун эмас, банк мижоз учун хизмат қилиши керак” деган ҳаётий тамойил амалда ўз исботини топмоқда. Тадбиркорлик ривожида ҳам банкнинг аҳамяти беқиёс.


Халқ Банки. Ушбу банк самарали фаолияти ва фуқароларга кўпгина хизмат турларини таклиф этаётгани билан ҳам чинакамига ўз номига муносиб бўлишга лойиқлигини исботламоқда.


Бу йили юртимизнинг энг қадимий банкларидан бири ҳисобланган “Халқ банки” ўзининг 148 йиллигини кенг нишонлади. 10 май 1875 йилда Тошкент шаҳрида бирламчи жамғарма кассалар сифатида ўз фаолиятини бошлаган ушбу Банки бугун Республикамизда ўзининг муносиб мавқеига эга банклардан ҳисобланади.


Бугун банк ўзининг 196 та филиаллари, 106 та банк хизматлари марказлари ва 2 минг 260 га яқин кассалар тармоғига эга бўлган энг кенг тармоқли молия муассасаси ҳисобланади.


Сўх тумани АТ “Халқ Банки” бошқарувчиси Нўмонжон Садирбековнинг маълумотига кўра, бевосита ҳукуматимиз томонидан туман соҳа ходимларига берилган катта эътибор туфайли фуқароларга енгиллик яратиш мақсадида айни кунда туман ҳудудларида 24/7 тизимида ишлаётган доимий хизмат кўрсатиш шохобчаси ва “Uz card”, “Huvo card” банкоматлари домимий фаолият кўрсатиб келмоқда.       


Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram